Ўзбекистон | 14:24 / 17.05.2025
917
1 дақиқада ўқилади

Швеция ва Норвегияда Ўзбекистон савдо уйлари ташкил этилади

Мамлакат элчихонаси кўмагида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи Ўзбекистон тадбиркорлари делегациясининг Швеция, Норвегия ва Данияга бизнес-миссияси ташкил этилди.

Фото: Дунё

Сафар давомида Скандинавиянинг Matvärlden, Food Collective Company, Alwaid, Qlok Bygg AB, Exotic Fruits Company каби етакчи компаниялари ва савдо тармоқлари мутасаддилари билан самарали музокаралар ўтказилди.

Томонлар Швеция бозорига Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш, жумладан озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари бўйича экспорт шартномаларини тузиш, савдо тармоқларига музлатилган ва қадоқланган мева-сабзавотларни етказиб бериш, Швеция ва Норвегияда Ўзбекистон савдо уйларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Бизнес-миссия давомида ўзбекистонлик тадбиркорлар Скандинавия мамлакатлари бозорларининг ўзига хос хусусиятлари ва транспорт-логистика салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Мавзуга оид