Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
Буюк Британиянинг энг бой одамлари рейтингида қирол 238-ўринда қайд этилди.
The Sunday Times Буюк Британиядаги энг бой одамларнинг йиллик рейтингини эълон қилди. Биринчи ўринни, сўнгги йилларда бўлгани каби, Ҳиндистоннинг Hinduja Group молиявий-саноат гуруҳи эгаси Гопи Ҳиндужа ва унинг оиласи (35,3 миллиард фунт стерлинг) эгаллади.
Иккинчи ўринда Reuben Brothers асосчилари, ака-ука Дэвид ва Саймон Рубен (26,9 миллиард фунт стерлинг) ва учинчи ўринда Warner Music Group (25,7 миллиард фунт) эгаси, молиячи Леонард Блаватник жойлашди. Уларнинг барчаси бир йил аввал ҳам кучли учликка кирган эди.
350 нафар энг бой британияликларнинг умумий бойлиги йил давомида 3 фоизга камайиб, 772,8 миллиард фунт стерлингни ташкил қилди. Рейтингдаги миллиардерлар сони ҳам камайди, 165 нафардан 156 нафарга. Бу кетма-кет учинчи йил пасайишдир.
Қирол Чарлз III рейтингда 238-ўринни эгаллади (640 миллион фунт). Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Риши Сунак ва унинг рафиқаси Акшата Мерти ҳам 238-ўринда.
Рўйхатга бир қанча мусиқачилар кирди, жумладан, Пол Маккартни ва унинг рафиқаси Ненси (151-ўрин; £1 миллиард), Элтон Жон (283-ўрин; 475 миллион фунт), Мик Жаггер ва Кейт Ричардс (иккаласи ҳам 440 миллион фунт стерлинг бойлиги билан 295-ўринда) ва Эд Ширан (330 миллион фунт стерлинг).
Шунингдек, 350 нафар энг бой британияликлар қаторидан ёзувчи Жоан Роулинг (168-ўрин; 945 миллион фунт стерлинг), собиқ футболчи Дэвид Бэкхем ва унинг рафиқаси, қўшиқчи ва модель Виктория Бэкхем (273-ўрин; 500 миллион фунт) ва режиссёр Кристофер Нолан ва унинг рафиқаси Дам Эмма Томас (340-ўрин; 340 миллион фунт стерлинг) ҳам бор.
The Sunday Times Rich List рейтингни 1989 йилдан бери чоп этилади. Рейтингни тузишда нафақат Британия фуқаролари, балки «Буюк Британияда яшаб, ишлаётганлар» ҳамда «Британия фуқароси билан турмуш қурганлар, Буюк Британия билан мустаҳкам алоқага эга бўлганлар, бу ердаги мулк ёки бошқа активларга эга бўлганлар, Британия сиёсий партиялари, институтлари ёки хайрия ташкилотларини қўллаб-қувватлаганлар» ҳам ҳисобга олинади.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси иш бошлади
Ўзбекистон | 14:37
-
ЕИ Россиянинг Эрон ва Исроил ўртасидаги воситачилигига қарши
Жаҳон | 14:35
-
Oman Air Ўзбекистонга тўғридан тўғри мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 14:29
-
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 13:59
Мавзуга оид

19:16 / 16.06.2025
Британиянинг ташқи разведкасига тарихда биринчи марта аёл киши раҳбар бўлади

21:38 / 10.06.2025
Британия фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этди

00:07 / 10.06.2025
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади

00:21 / 07.06.2025