Британия Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
Буюк Британия мудофаа вазири Хили Путинга босимни кучайтириш кераклигини айтди. Россия президентини Украина бўйича тинчлик музокараларига мажбур қилиш зарур, деди у.

Фото: Twardy/BMVg
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили фикрича, Россия президенти Владимир Путин Россияга қарши қўшимча санкциялар қўллаш орқали музокаралар столига ўтиришга мажбур бўлиши керак. «Биз ҳаракат қилишимиз керак, музокаралар олиб бориш учун Путинга босим ўтказишимиз керак», деди Хили 15 май, пайшанба куни Берлинда Германия мудофаа вазири Борис Писториус билан қўшма матбуот анжуманида.
«Бугун бутун дунёнинг нигоҳи Истанбулда», деди Хили Туркияда Россия ва Украина делегациялари ўртасида кутилаётган музокаралар билан боғлиқ ҳолда. «Путин тинчликни хоҳлашини айтди, лекин у ўт очишни тўхтатишдан бош тортди. Музокаралар олиб боришни хоҳлаётганини айтди, лекин у ўзи таклиф қилган конференцияга ҳам келмади», — деди Британия мудофаа вазири ва «Путин эртага урушни тугатиши мумкин» эканини қўшимча қилди.
Борис Писториус ҳам Украинадаги урушни тугатиш калити айнан Путинда, деган фикрни билдирди. «У Истанбулга бориб, музокаралар бошлаши мумкин эди, ўт очишни тўхтатишга буйруқ бериши мумкин эди, лекин буларнинг ҳеч бири амалга ошмаяпти», деди у.
«Сиз Путин худди цирк аренасидаги каби Америка президентини бурнидан тутиб етакламоқчи деб ўйлашингиз мумкин, аммо бу Доналд Трампга ёқмаса керак. Бу Америка маъмуриятининг Москвага нисбатан танлаган йўналишини ўзгартиришга олиб келиши мумкин», дея тахмин қилди Писториус.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камбағал оилалар фарзандлари қўшимча таълимга жалб қилинади
Ўзбекистон | 17:23
-
Ахборот технологиялари йўналишида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Ўзбекистон | 17:14
-
Блогер Қобил Дўсов 5 йилга қамалди
Ўзбекистон | 16:51
-
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Иқтисодиёт | 16:08
Мавзуга оид

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

14:11 / 14.06.2025