Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
Ҳар бир вегетация даври олдидан бундай режимларни муҳокама қилиш ва келишиш мамлакатларга ҳозирги гидрологик ҳолати ва сув-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиш имконини беради.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда вегетация даври учун сув-энергетика режими бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлигига таяниб Kazinform хабар берди.
Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ва сув ресурслари бўйича масъул вазирларнинг режалаштирилган уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Натижада энергетика объектларининг келишилган иш режимлари ва Сирдарё ҳавзасидаги сувни келгуси вегетация даврида тақсимлаш тартибини белгиловчи баённома имзоланди.
Таъкидланишича, баённоманинг имзоланиши сув ресурсларидан мувозанатли фойдаланиш ва Марказий Осиё энергетика тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган уч давлатнинг доимий ҳамкорлиги доирасидаги муҳим қадамдир. Ҳар бир вегетация даври олдидан бундай режимларни муҳокама қилиш ва келишиш мамлакатларга ҳозирги гидрологик ҳолати ва сув-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиш имконини беради.
Шунингдек, учрашувда томонлар бир қатор узоқ муддатли стратегик лойиҳалар бўйича маслаҳатлашувларнинг боришини муҳокама қилди. Хусусан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши бўйича музокаралар режалаштирилганидек давом этаётгани, Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида амалга ошириладиган Каспий энергетика коридорини яратиш лойиҳаси устида иш олиб борилаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид

13:59
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

11:15
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

10:52
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги тирбандлик масаласи бўйича учрашув ўтказди

14:30 / 04.06.2025