Мединский Украина делегациясини 16 май куни эрталаб Истанбулда кутади
16 май куни соат 10:00 да Истанбулдаги музокараларда россияликлар билан учрашиш учун Киевдан вакиллар келади, деди Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Ёзувчилар уюшмаси раиси Владимир Мединский.

Фото: Reuters
Россия ва Украина делегациялари 16 май куни эрталаб Истанбулда музокаралар ўтказади. «Эртага эрталаб, том маънода соат 10 дан бошлаб биз учрашувга келиши керак бўлган Украина томонини кутамиз», деди 5 май, пайшанба куни кечқурун Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Ёзувчилар уюшмаси раиси, Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский. АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг элчиси Стивен Уиткоффнинг музокараларда иштирок этиши кутилмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский, ўз навбатида, "Суспільне" нашри манбаларига кўра, аллақачон Туркияни тарк этиб, 16 май куни Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити бошланадиган Албанияга жўнаб кетган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги музокараларнинг асосий мақсади ўт очишни тўхтатиш бўлиб, уни Украина делегацияси муҳокама қилиш мандатига эга. Украина президентининг расмий сайтида эълон қилинган фармонга кўра, Украинадан келган делегацияга мамлакат мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилади. Музокаралар гуруҳи таркибига, шунингдек, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Александр Поклад, Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Александр Бевз ва бир қатор ҳарбий амалдорлар киради.
Мавзуга оид

22:20 / 16.06.2025
Трамп Россиянинг G8 ташкилотидан четлатилишини хато деб атади

10:25 / 15.06.2025
Россия Украина шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди — фотолар

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025