Песков: Россия делегацияси музокаралар учун 15 май куни Истанбулга боради
Россия делегацияси Украинани 15 май куни Истанбулда кутади, деди Кремль вакили. У делегация таркибига кимлар киришини айтмади.

Фото: Valery Sharifulin/TASS/dpa/picture alliance
Россия делегацияси 15 май куни Истанбулда музокаралар учун Украина вакилларини кутади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. «Бизнинг делегациямиз у ерда бўлади ва Украина томонини кутади», деди у 13 май, сешанба куни ВГТРК журналисти Павел Зарубинга берган изоҳида.
Шу билан бирга, Песков яна Россия музокара гуруҳи таркибини ошкор қилишдан бош тортди. «Президент буйруқ берганида, биз буни қиламиз», деди Кремль вакили.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда иштирок этиши маълум бўлган эди. АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонида бўлиб ўтган сармоявий форумда сиёсатчи «у ерга бормоқчи» деди. У музокаралардан «жуда яхши натижалар» кутаётганини қўшимча қилди. Ғарб матбуотига кўра, Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Кит Келлог ҳам музокаралар учун Истанбулга йўл олади.
Украина президенти Володимир Зеленский аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Анқарада учрашишга келишиб олганини, бироқ Россия президенти Владимир Путин Туркия пойтахтига боришдан бош тортса ва Истанбулни танласа, Зеленский ва Эрдўған ҳам у ерга боришга тайёрлигини айтди. «Биз Путин билан бу учрашув бўлиб ўтиши учун ҳамма нарсани қиламиз. Фақат у ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин», — дея таъкидлади Украина раҳбари.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Мавзуга оид

13:10
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?

23:25 / 05.07.2025
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди

21:41 / 05.07.2025
Озарбойжон Россия билан зиддият кучайишини истамайди – Эрдўған

18:31 / 05.07.2025