БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда
БМТ ҳисоботига кўра, Ғарбий ва Марказий Африкада 36 миллиондан ортиқ киши озиқ-овқат танқислигини бошдан кечиряпти.

Фото: WFP
Ижтимоий тенгсизлик ва қашшоқлик ҳали ҳам долзарб глобал муаммолар бўлиб қолмоқда. БМТнинг Россиядаги Ахборот маркази директори Владимир Кузнецовнинг сўзларига кўра, Африка мамлакатларида ҳар олти сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда.
«Қашшоқлик, озиқ-овқат хавфсизлиги. Африкада ҳануз ҳар олти сонияда очликдан бир бола вафот этади — бу даҳшат», — дейди Кузнецов.
У, шунингдек, сунъий интеллект ривожланаётган бир пайтда Ер аҳолисининг 50 фоизи интернетга кира олмаслигига эътибор қаратди.
9 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эълон қилган ҳисоботда қайд этилишича, Ғарбий ва Марказий Африкада 36 миллиондан ортиқ киши озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда. Ҳосил яхши бўлмаган йилда 52 миллиондан ортиқ одам очлик хавфи остида қолиши мумкин.
2024 йил октябр ойи маълумотларига кўра, дунёда 733 миллион киши очликдан азият чекмоқда, уларнинг аксарияти Африка минтақасида яшайди. Дунёнинг 36 та давлатида тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ҳолат «жиддий», олтитасида эса «ўта жиддий» дея таърифланган. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қуролли можаролар, хусусан, Судандаги фуқаролик уруши, глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари таъсир кўрсатяпти.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:56 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди

08:27 / 02.07.2025
БМТ: 17 июндан бери камида 580 фаластинлик ёрдам олишга уринган пайтда ўлдирилди

10:57 / 28.06.2025
Эстония ва Литва БМТни Оттава конвенциясидан чиқиши ҳақида хабардор қилди

07:42 / 28.06.2025