АҚШ Хитой товарларига божларни 120 фоиздан 54 фоизга пасайтиради
Трамп фармонни имзолади, ўзгартиришлар 14 майдан кучга киради.

Фото: Carlos Barria / Reuters
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитой билан музокаралар асосида ўзаро тариф ставкаларини ўзгартириш тўғрисидаги фармонига кўра, Қўшма Штатлар Хитой экспорти учун тарифларни 120 фоиздан 54 фоизга ўзгартирди.
Юк жўнатиш учун минимал тўлов миқдори ўзгаришсиз 100 АҚШ доллари миқдорида қолади. Ўзгаришлар 14 май куни маҳаллий вақт билан 0:01 (Тошкент вақти билан 09:01) да кучга кириши кутилмоқда.
Савдо вазири, ички хавфсизлик вазири ва АҚШ савдо вакили, ҳужжатга кўра, амалдаги қонунчиликка мувофиқ буйруқни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
12 май куни АҚШ ва Хитой Женевада бўлиб ўтган савдо учрашувидан сўнг ўзаро божларни 90 кунлик муддатга камайтиришга келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
2 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп 200 га яқин мамлакат товарларига, жумладан, Хитой товарларига қўшимча 34 фоизлик бож киритилишини эълон қилди. Бунга жавобан Хитой 10 апрелдан бошлаб барча Америка импортига 34 фоизлик тарифларни эълон қилди. 8 апрель куни Трамп Хитойга божларни 104 фоизга, Пекин эса АҚШ товарларига божларни 84 фоизга оширди. Кейин Америка раҳбари тарифларни 125 фоизга оширди, 10 апрелда эса улар 145 фоизга етди. Ўз навбатида, 11 апрель куни Хитой Америка товарларига нисбатан тўловларни 125 фоизгача оширди.
Мавзуга оид

13:10
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?

22:28 / 05.07.2025
Трамп ноқонуний мигрантларга икки соҳада ишлашга рухсат беришни таклиф қилди

11:20 / 05.07.2025
Трамп: Путин АҚШнинг янги санкциялари таҳдидидан хавотирда

10:20 / 05.07.2025