Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
Афғонистон Ўзбекистонга Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безашда ишлатиш учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини юборди.

Афғонистон Ўзбекистонга 16 та юк машинасидаги Ҳирот оқ мармарини тақдим этди, деб хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги. Уларни Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси қурилишида ишлатиш режалаштирилмоқда.
Термиз халқаро савдо марказида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Афғонистон бош вазири котибияти раҳбари Мулло Абдул Восе ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо раҳбарлигидаги делегациялар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, савдо, транспорт, гуманитар ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашув якунида Афғонистон томонидан Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун юборилган 16 та юк машинасидаги Ҳирот оқ мармари Ўзбекистон томонидан қабул қилиб олинган.
ЎзАнинг ёзишича, Афғонистон томонидан Ўзбекистонга 18 та юк машинасида узунлиги турли ўлчамдаги қалинлиги 3,5-4 сантиметрли ноёб оқ мармар тошнинг дастлабки 324 қутиси етказилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 200 тонна инсонпарварлик ёрдами юборганди. Ўшанда инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган эди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

00:59
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди

15:55 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

16:48 / 05.06.2025