Ўзбекистон Британия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг Эксплуатация ва меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши кураш ташкилоти департаменти бошлиғи (Gangmasters and Labour Abuse Authority – GLAA) Невилл Брэдбери билан онлайн музокара ўтказди.
Мулоқот давомида GLAA вакилларига Ўзбекистонда меҳнат миграцияси йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижалари борасида батафсил маълумот берилди.
Британия томони Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги сифатида қайта ташкил этилганини Ўзбекистон томонидан хавфсиз ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш борасидаги ижобий қадам сифатида баҳолади.
Музокаралар натижасида GLAA ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда кейинги қадамларни мувофиқлаштириш мақсадида жорий йилнинг май ойида Эксплуатация ва меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши кураш ташкилоти вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

20:37 / 16.05.2025
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади

17:49 / 16.05.2025
Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларга қарши курашиш учун 20 минг аскар сўради

16:50 / 16.05.2025
Россияда мигрант йигит ёнаётган квартирадан уч болани қутқарди

18:16 / 15.05.2025