Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилади
“Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:
▪️профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган кадрларга бўлган талабни ўрганиб бориш;
▪️ номзодларни вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари эҳтиёжларига мос ҳолда профессионал йўналтириш;
▪️ стипендиатларнинг Ўзбекистонга қайтгандан сўнг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;
▪️ мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада ошириш учун стипендиатлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
🔹вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари орасидан мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади;
🔹стажировка ташкил этиладиган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати буюртмачилар, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан белгиланади;
🔹мақсадли стажировкага юбориладиган мутахассисларнинг стажировка ўташда зарур бўладиган хорижий тилни ўрганиши учун вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари томонидан тегишли шароитлар яратиб берилади.
Мавзуга оид

15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади

16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади

17:28 / 28.03.2025
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда ўқиганлар ишга танловсиз олинади

11:33 / 19.03.2025