Хитой Ўзбекистон билан автоэҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади
Мамлакатнинг Хитойдаги элчихонасида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
Тадбирда Хитойнинг савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, таълим, қурилиш ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борувчи 100 яқин компаниялари вакиллари иштирок этди.
Тақдимот давомида Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, жумладан, эркин иқтисодий ва саноат зоналари, улардаги мавжуд солиқ, божхона ва бошқа турдаги имтиёзлар ҳамда янги истиқболли инвестициявий лойиҳалар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида мамлакатнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятини намойиш этувчи видеороликлар намойиш этилди. Хитой компания вакиллари билан B2B ва G2B форматида учрашув ва музокаралар ўтказилди.
"Ўзбекистон элчихонасида ташкил этилган иқтисодий тадбирда иштирок этганимдан хурсандман. Компаниямиз автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шунингдек, механик ишлов бериш хизматларимиз ҳам мавжуд. Механик ишлов бериш тўғридан тўғри якуний маҳсулот кўринишида ишлаб чиқариш ва мижозларга жўнатиш имконини беради. Келгусида Ўзбекистон билан автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорлик қилишни режалаштиряпмиз", деди Хэнан автомобилсозлик компанияси бош директори Ван Пин.
Мавзуга оид

12:02
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди

00:45
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

18:13 / 06.06.2025