Ўзбекистон | 10:06 / 12.05.2025
4567
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди

Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан, Uzbekistan Airways парвоз жадвалидаги мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди.

Фото: Kun.uz 

Мазкур ўзгаришлар қуйидагиларга тааллуқли: Тошкент – Деҳли, Мумбай, Лаҳор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ва ушбу шаҳарлар билан боғлиқ қайтиш йўналишлари.

Баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа ошиши мумкин.

Агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга яқин саналарга қайта брон қилиш (жаримасиз) ёки авиачипта суммасини тўлиқ қайтариш имконияти тақдим этилади.

"Йўловчилар, экипажлар ва ҳаво кемаларининг хавфсизлиги бизнинг мутлақ устувор вазифамиздир", дейилади авиакомпания хабарида.

Мавзуга оид

Эълонлар