Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади
Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади.
«Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан:
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади:
- давлат хизматларидан фойдаланиш учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда «сариқ» тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, «қизил» тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;
- камбағал оилалар «қизил» ёки «сариқ» тоифадан «яшил» тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади;
- «қизил» тоифага киритилган оилаларга белгиланган пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.
Ушбу реестрига киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади.
Мавзуга оид

19:22 / 20.05.2025
Ҳуқуқий эксперимент тариқасида Апелляция кенгаши ташкил этилади

19:09 / 12.05.2025
Камбағал оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади

22:16 / 29.03.2025
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди

12:24 / 24.03.2025