Украинада 10 май куни «кўнгиллилар коалицияси» учрашувлари ўтказилади
10 май куни Украинада «кўнгиллилар коалицияси» доирасида учрашувлар бўлиб ўтади, деди Володимир Зеленский.

Фото: Genya Savilov/AFP
10 май куни Украинада, хусусан, Россия Федерацияси ва Киев ўртасидаги уруш тугаганидан сўнг тинчликпарвар контингентни яратиш режалари билан шуғулланувчи «кўнгиллилар коалицияси» доирасида учрашувлар бўлиб ўтади. Украина президенти Володимир Зеленский 9 май, жума куни Бирлашган экспедиция кучлари таркибига кирувчи давлатлар раҳбарларига мурожаатида бўлажак музокаралар ҳақида маълум қилди.
«Украинада биз кўнгиллилар коалицияси раҳбарлари билан учрашувга ҳам тайёргарлик кўрмоқдамиз, олдинда жиддий ишлар кутиб турибди. Бизга бу коалиция керак ва у бизнинг умумий қарашларимизга мувофиқ хавфсизликни кафолатлайдиган даражада кучли бўлиши керак», — дея таъкидлади Зеленский.
«Ишончим комилки, Европа бундай жамоавий ишдан фақат фойда кўради — бу бутун мавжуд хавфсизлик архитектурасини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Учрашувлар - эртага», — дея қўшимча қилди у.
«Кўнгиллилар коалицияси»га, хусусан, Германия, Буюк Британия ва Франция киради. Жами гуруҳ 30 га яқин давлатни қамраб олади.
Мавзуга оид

21:20 / 22.05.2025
Константиновка учун жанг: нега айнан шу шаҳар россияликларнинг асосий нишони бўлиши мумкин?

20:36 / 22.05.2025
Россия қўшинлари буфер зона яратиш муаммосини ҳал қилмоқда – Путин

18:56 / 22.05.2025
Украина икки кун ичида Россия бўйлаб 500 га яқин дрон учирди

16:20 / 22.05.2025