Самарқанд ва Тел-Авив ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
Air Samarkand авиакомпанияси Самарқанд ва Тель-Авив йўналишидаги илк тўғридан тўғри ҳаво қатновларини амалга оширди.
Шу тариқа, Air Samarkand Исроилга парвозларни амалга ошираётган тўртинчи Ўзбекистон авиакомпаниясига айланди. Жумладан, ушбу йўналишда Uzbekistan Airways, Qanot Sharq ва Centrum Air компаниялари ўз қатновларини амалга оширади.
Тел-Авивдаги "Бен-Гурион" аэропортида мазкур йўналишда парвоз қилган йўловчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Air Samarkand авиакомпаниясининг Исроилдаги вакили ва Asia Travel туристик компанияси асосчиси Ниссан Мушаев сўзга чиқди.
Air Samarkand авиакомпанияси мазкур йўналишда қатновларни дастлабки босқичда ҳафтада бир марта – ҳар якшанба кунлари амалга оширади. Шу йилнинг 10 июль санасидан бошлаб эса ҳар пайшанба куни қўшимча рейс йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади

12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди

15:18 / 09.05.2025