Ўзбекистон ва Британия гендер тенгликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни жадаллаштиради
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг Гендер тенглиги масалалари бўйича махсус вакили Алисия Герберт билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
Алисия Герберт мулоқот аввалида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гендер тенгликни қарор топтириш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
"Британия томони Ўзбекистонда хотин-қизларнинг олий таълим олиши, замонавий касб-ҳунар ва технологиялар, хорижий тилларни эгаллаши ва тадбиркорлик қобилиятини ривожлантириш учун молиявий ва техник ёрдамини кўрсатишдан манфаатдор", деди у.
Учрашув якунида гендер тенглигига эриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид

09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади

10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди

13:15 / 13.05.2025
Лондонда олти болгар Россия фойдасига жосуслик қилганлик учун қамалди

01:39 / 12.05.2025