«Космос-482» Ҳинд океанига қулади — «Роскосмос»
1972 йилда Венерага учиришда муваффақиятсизликка учраган советларнинг «Космос-482» аппарати орбитадан чиқиб, 10 май куни океанга қулади. «Роскосмос»га кўра, қурилма Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбда жойлашган нуқтага тушган. Аввалроқ «Ўзбеккосмос» мутахассислари қурилманинг Ўзбекистон ҳудудига қулаш эҳтимолини баҳолаган эди.

Фото: ТАСС
1972 йилда учирилган «Космос-482» номли фазовий аппарат ўз фаолиятини якунлади. У орбитадан чиқиб, Ҳинд океанига қулаб тушди. «Роскосмос» маълумотига кўра, аппаратнинг ҳаракати Ер атрофидаги космик ҳудудда хавфли вазиятлар ҳақида огоҳлантирувчи автоматлаштирилган тизим ёрдамида назорат қилинган.
«Роскосмос» таркибидаги «ЦНИИмаш» мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, қурилма бугун, 10 май куни Москва вақти билан соат 9:24 да (Тошкент вақти билан 11:24 да) атмосферанинг зич қатламларига кирган. У Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбда жойлашган нуқтада Ҳинд океанига қулаган. Бу ҳудуд Индонезиянинг Жакарта шаҳри ғарбидаги минтақага тўғри келади.
Ушбу космик аппарат 1972 йил 31 март куни Венера сайёрасини ўрганиш мақсадида учирилган «Венера-8» миссиясининг дублёри бўлган. У ташувчи ракетасида тезликни оширувчи қурилма носозлиги туфайли Ер орбитасидан чиқолмай қолиб кетган. Орадан 53 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, космик чиқиндига айланган қурилма ерга тушди.
Аввалроқ «Ўзбеккосмос» мутахассислари «Космос-482»нинг парашюти очилмаса, ерга урилиш тезлиги соатига 500 кмгача етиши мумкинлигини айтиб, унинг Ўзбекистон ҳудудига қулаши эҳтимолини 0,3–0,5 фоизга баҳолаган эди.
Мавзуга оид

21:31 / 23.09.2024
Ичида ХКС космонавтлари бўлган капсула Қозоғистон ҳудудига келиб қўнди

12:12 / 22.03.2024
«Роскосмос» «Союз»нинг ХКСга учирилиши нима сабабдан бекор қилинганини очиқлади

09:26 / 29.12.2023
Россия ва АҚШнинг ХКСга ўзаро парвозлари 2026 йилгача давом этади

09:20 / 23.12.2023