Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
Эммануэл Макрон ва Доналд Туск Нансида Франция ва Полша ўртасида дўстлик шартномасини имзолади. Бу мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, мудофаа соҳасида ҳам кенгайтиради.

Фото: Ludovic Marin/AFP
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Полша бош вазири Доналд Туск 9 май, жума куни Франциянинг Нанси шаҳрида ўз мамлакатлари ўртасидаги дўстлик шартномасини имзоладилар. Унда биринчи навбатда мудофаа, энергетика ва инфратузилма соҳаларида яқин ҳамкорлик кўзда тутилган.
Туск, айниқса, ўзаро қўллаб-қувватлаш ҳақидаги келишув бандларини олқишлади. Макрон, шунингдек, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилишини маълум қилди, дея хабар беради AFP.
Кейинроқ Франция президенти, Полша ва Буюк Британия бош вазирлари, Германия канцлери Киевга кетаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Эммануэл Макрон, Доналд Туск, Фридрих Мерц ва Кир Стармер қўшма баёнотда маълум қилди.
Европа давлатлари етакчилари Киевга 10 май, шанба куни эрталаб етиб келиши кутилмоқда. AFP агентлиги мухбирининг хабар беришича, сиёсатчилар Полшада Украина билан чегарага яқин жойда поездга чиқишган. Бу Мерцнинг канцлер сифатида мамлакатга биринчи ташрифи.
Мавзуга оид

22:50 / 15.05.2025
Макрон ва рўмолча: нима гап ўзи?

21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади

12:15 / 14.05.2025
Эммануэл Макрон: Париж Украина армиясини кучайтиришда давом этади

08:30 / 14.05.2025