Айрим ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажати ваучер асосида қоплаб берилади
“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:
➖ Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга;
➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;
шахсий ёрдамчи хизмати учун:
➖ I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;
➖ кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга;
➖ биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.
2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади.
Мавзуга оид

11:59 / 21.01.2025
Камбағал оилалар аъзоларини касбга ўқитиш бўйича ваучер тизими жорий этилади

17:40 / 11.05.2024
Зўравонликка учраганларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тизими 1 июндан йўлга қўйилади

21:41 / 04.08.2020
1 январдан ижтимоий хизмат кўрсатиш ва давлат ёрдамини олишда талаб қилинмайдиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди

11:07 / 27.03.2019