Ўзбекистонда туристик йўлланма — ваучернинг намунавий шакли тасдиқланди

Фото: rosred.ru
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 26 март куни рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорига мувофиқ ваучернинг намунавий шакли ва уни тўлдириш тартибини белгиланди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, туристик йўлланма (ваучер) туристнинг (туристлар гуруҳи) саёҳат таркибига киритилган ва тадбиркорлик субъекти томонидан кўрсатиладиган хизматларни (жойлаштириш, овқатланиш, экскурсия, транспорт хизматлари ва бошқалар) тўланганлигини ва турист (туристлар гуруҳи)нинг ушбу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Эндиликда, туризм фаолияти субъектлари томонидан туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматларни кўрсатувчи субъектларга тасдиқланган намунавий шакл бўйича ваучер берилиши мумкин.
Қўшимча маълумот:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддаси 15-бандига мувофиқ туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
2. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3514-сон қарори 8-бандига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмалар (ваучер)ни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор»ни мағлуб этди, «Динамо»—«Насаф» ўйини дуранг билан якунланди
Спорт | 23:58 / 06.07.2025
-
Покистонда 5 қаватли бино қулаб тушди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:25 / 06.07.2025
-
Британия буюртмалар йўқлиги боис Eurofighter Typhoon қирувчиларини ишлаб чиқаришни тўхтатди
Жаҳон | 22:38 / 06.07.2025
-
Хитой Путиндан НАТОга ҳужум қилишни сўрайди — алянс бош котиби
Жаҳон | 22:07 / 06.07.2025
Мавзуга оид

21:28 / 03.07.2025
Туркияда оқсим касаллиги тарқалди

15:45 / 03.07.2025
Қорақалпоғистонда йирик туризм зонаси қурилади

13:31 / 26.06.2025
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда

13:25 / 26.06.2025