Ўзбекистон | 07:51 / 09.05.2025
2336
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways айрим йўналишларда парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритади

Деҳли, Мумбай, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет каби шаҳарлар йўналишидаги рейсларнинг маршрутлари ўзгартирилади.

Фото: FlightAware

Uzbekistan Airways парвозлар хавфсизлигини максимал даражада таъминлаш мақсадида, шунингдек Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан вақтинча ўтишга қўйилган чекловлар сабабли, Деҳли, Мумбай, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет каби шаҳарлар йўналишидаги рейсларнинг маршрутларини ўзгартиради.

Хабарда маълум қилинишича, шаҳарлар рўйхати янгиланиши, маршрутларга қўшимча тузатишлар киритилиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, учиш вақти йўналишга қараб 1,5 соат ва ундан ортиққа узайиши мумкин.

Uzbekistan Airways вазиятни доимий равишда кузатиб бораётгани ва Яқин Шарқ ҳамда Осиё-Тинч океани минтақаси йўналишлари бўйича парвоз қилувчи йўловчиларни ўзининг расмий ахборот каналлари орқали хабардор қилиши айтилган.

Мавзуга оид

Эълонлар