Россия ва Хитой стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги баёнотни имзолади
Путин ва Си Кремлда музокара ўтказди. Томонлар стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги баёнотни имзоладилар.

Фото: AP
Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Жинпинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда 8 май, пайшанба куни Кремль матбуот хизмати хабар қилди. Си Жинпинг Россия Федерациясига Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар муносабати билан ташриф буюрди. Бу унинг Россияга ўн биринчи сафаридир.
Музокаралар якунида Путин ва Си Жинпинг Россия ва Хитойнинг «янги даврда кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида»ги қўшма баёнотини имзоладилар», дейилади Кремль хабарида. Бундан ташқари, икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар пакети имзоланди.
«Бугунги музокараларда сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик, иқтисодий алоқалар, маданий-гуманитар алмашинувлар атрофлича муҳокама қилинди», — деди Путин. Унинг сўзларига кўра, саноат ишлаб чиқариши, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати соҳаларида умумий қиймати тахминан 200 миллиард доллар (176 миллиард евро) бўлган 90 га яқин икки томонлама лойиҳалар амалга оширилмоқда ёки амалга оширишга тайёрланмоқда. Москва ва Пекин ҳисоб-китобларни миллий валюталарга ўтказиш бўйича қадамларни мувофиқлаштирмоқда.
Мавзуга оид

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

22:36 / 10.06.2025
Хитой кексаларга ёрдам берадиган роботларни синовдан ўтказишни бошлайди

21:25 / 10.06.2025
Хитойда ракета ёрдамида товарларни етказиб бериш технологияси синовдан ўтказилди

18:26 / 09.06.2025