Жаҳон | 17:23 / 09.05.2025
7582
2 дақиқада ўқилади

Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг отаси Кемел Тўқаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган, фронтда жанг қилиб, мардлик ва жасорат кўрсатган.

Фото: akorda.kz

Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаевга отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонини бериш ҳақидаги мукофот варақасини топширди.

«Мен сизга мукофот варақасини бермоқчиман. Бу отангиз Совет Иттифоқи қаҳрамони ордени билан тақдирланганини тасдиқловчи ҳужжат», деди у Тўқаевга гувоҳномани топширар экан.

Ўз навбатида, Тўқаев Путинга миннатдорлик билдирди ва амакиси Ржев яқинидаги оммавий қабрга дафн этилганини айтди.

«Мен сиздан, Владимир Владимирович ва Россия ҳукуматидан унинг суратини Ржевдаги рус аскари панносига жойлаштирганингиз учун миннатдорман», деди у.

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг отаси Кемел Тўқаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган. У фронтда жанг қилиб, мардлик ва жасорат кўрсатган. Уруш пайтида оғир яраланган, аммо даволанишдан сўнг хизматни давом эттирган. Ушбу жанговар тажриба унинг ҳаёти ва ижодига катта таъсир кўрсатди, унинг адабий асарларида ўз аксини топди. Урушдан кейин Кемел Тўқаев детектив ва саргузашт жанрларига ихтисослашган машҳур ёзувчи бўлди.

Мавзуга оид