Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рубио: Фақат Трамп-Путин учрашуви натижа беради
Украина ва Россия вакилларининг Истанбулдаги музокаралари Украинада тинчлик жараёнини бошламайди, дейди АҚШ давлат котиби.

Фото: Reuters
Украинадаги тинчлик жараёни Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашувдан кейингина бошланади, деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио 16 май, жума куни. «Бу қачон ва қаерда бўлишини билмайман, аммо бу ҳозирча ягона имконият. (...) Биз бир неча ойлик иш давомида билиб олдикки, президент Трамп Владимир Путин билан бир столга ўтирмагунча ҳеч нарса бўлмайди», деди у Fox News эфирида.
Владимир Путиннинг Истанбулда Украина томони билан тўғридан тўғри музокараларда қатнашишдан бош тортганига изоҳ берар экан, Доналд Трамп ҳам унинг Россия президенти билан учрашувисиз Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларда олдинга силжиш бўлмаслигини таъкидлади. «Шубҳасиз, у (Путин) бормоқчи эмас эди. У буни қилмоқчи эди, лекин мен бораман деб ўйлаганди. Мен бўлмаганим учун у бормади», — деди Трамп Қатардан БААга учаётган президентнинг Air Force One самолёти бортида журналистларга.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, бу учрашув имкон қадар тезроқ бўлиб ўтиши керак, «чунки жуда кўп одам нобуд бўлмоқда». Путиннинг Истанбулдаги Россия делегацияси таркибига киритилмаганидан ҳафсала пир бўлдими, деган саволга АҚШ президенти: «Менинг умуман ҳафсалам пир бўлмади», деб жавоб берди. У Украина билан музокаралар ўтказиш учун Туркияга юборилган Россия делегацияси аъзолари ҳақида «маълумот олмаганини» таъкидлади.
Россия-Украина музокаралари олдидан Доналд Трамп, агар бу ёрдам берса ва ҳар икки етакчи – Россия ва Украина Истанбулга келса, Яқин Шарққа сафарини тўхтатиш мумкинлигини инкор этмади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

12:59 / 13.07.2025
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

08:17 / 12.07.2025