Скандинавиядаги ватандошлар учун ўзбек тилидаги онлайн мактаб очилди
Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ташаббуси билан Скандинавия давлатларидаги ватандошларнинг фарзандларини ўзбек тилида ўқитиш бўйича онлайн мактаб очилди.

Фото: "Дунё" АА
Лойиҳа Тошкент шаҳридаги Нордик халқаро университети ва Скандинавия давлатларидаги ўзбек ватандошлари уюшмалари томонидан амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳани ишга тушириш бўйича вебинар ўтказилди. Унда лойиҳа ташаббускорлари, Швеция, Дания ва Норвегиядаги юртдошлар иштирок этишди. Вебинарда ўқув машғулотларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
– Скандинавия давлатларида минглаб ўзбек юртдошларимиз истиқомат қилади ва меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Улар билан ўтказилган мулоқотларда ватандошларни ташвишга солаётган энг асосий мавзулардан бири – бу ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш эканлиги маълум бўлди. Жаҳон тажрибасидан маълумки, иккинчи ва учинчи авлод муҳожирларида ушбу ришталарнинг сусайиши ва ҳатто узилиш хавфи мавжуд.
– Швециядаги минглаб юртдошларимиз ушбу лойиҳани қўллаб-қувватламоқда. Биринчи машғулотимизни жорий ҳафтада бошлаймиз, унга қизиқиш жуда катта. Илк кунларданоқ 100 дан ортиқ бола рўйхатдан ўтди. Энг асосий юртдошларимиз ушбу лойиҳадан жуда хурсанд. Буларнинг негизида, энг аввало, давлатимиз раҳбарининг бизга, Ватандан узоқда истиқомат қилаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга қаратаётган катта эътибори ётибди, – деди лойиҳа ташаббускорларидан бири, Швециядаги Ўзбек миллий маданий маркази раҳбари Зилола Йўлчиева.
Мавзуга оид

17:00 / 07.06.2025
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

15:31 / 03.06.2025
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?

10:51 / 02.06.2025
Ўзбекистон ва Малайзия мактаб ўқитувчилари малакасини оширади

23:54 / 26.05.2025