Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади
Шу йилнинг 14-16 май кунлари қадимий Самарқанд шаҳрида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА)нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича Техник ҳамкорлик дастури миллий координаторларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Фото: Reuters
Тадбир Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси кўмагида ташкил этилади.
Йиғилиш АЭХА техник ҳамкорлик дастурида иштирок этувчи мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш, устувор йўналишларни муҳокама қилиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун асосий платформа ҳисобланади. Миллий координаторлар Агентлик ва техник лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун масъул бўлган миллий тузилмалар ўртасидаги энг муҳим бўғин саналади.
Самарқандда бўлиб ўтадиган анжуман миллий координаторлар йиғилишларини ўтказиш анъанасини давом эттиради. Ўтган йилларда бундай тадбирлар Тожикистон, Туркия, Хорватия ва Грецияда ўтказилган.
Иштирокчилар уч кун давомида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги муҳокама қиладилар, шериклик алоқаларини ривожлантириш ва техник ёрдам дастурлари натижаларини ошириш бўйича стратегик ёндашувларни ишлаб чиқадилар.
Самарқанд учрашув нафақат минтақада техник ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади, балки турли мамлакатлардан келган иштирокчиларга Ўзбекистоннинг маданий мероси ва илмий салоҳияти билан яқиндан танишиш учун ноёб имконият яратади.
Мавзуга оид

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

15:50 / 13.05.2025
Ўзбекистон ва АЭХА ядровий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни келишиб олди

12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди

15:18 / 09.05.2025