“Аҳоли уй-жой ва томорқасига етказилган зарар қопланади” – “Ўзбекгидроэнерго”
Каналга лойиҳавий сув ўтказиш қобилиятидан кўп сув келган. Ҳолат 9 май куни соат 14:00 га қадар тўлиқ бартараф этилиши, Жанубий Фарғона каналининг одатий иш режими тикланиши ва аҳолига етказилган зарар қоплаб берилиши билдирилди.

Фото: Видеодан кадр
Булоқбоши туманида содир бўлган сув тошқинига каналга “ортиқча сув ташлангани” эмас, меъёрдан ортиқча сув келгани сабаб бўлган. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ маълумот берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги тегишли қарорига асосан Россия Федерациясининг “МПР” молия институти маблағлари ҳисобига Жанубий Фарғона каналида “ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг қуввати 6,9 MVt бўлиб, йилига 33 млн kVt.соат электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Қурилиш ишлари “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида Россиянинг “Энергосила” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Қурилиш ишлари доирасида ГЭС қуриш ишларини ташкил этиш ҳамда вегетация даврида қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш мақсадида, Жанубий Фарғона каналида сув тўсиш иншооти қурилиб, сув сарфи вақтинча айланма канал орқали қуйи қисмига йўналтирилган.
Айланма каналнинг лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти 60 метр кубга мўлжалланган бўлиб, амалда сув сарфи миқдори 70 метр куб келган. Бунинг оқибатида Жанубий Фарғона каналининг ўнг қирғоғини ювиб кетиш ҳолати юз берган.
“Ҳозирда, Жанубий Фарғона каналида юз берган техноген ҳолатни бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, таъмирлаш-тиклаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунинг учун зарур бўлган барча техника ва ишчи кучи ресурслари жалб этилган.
Мазкур чора-тадбирлар жорий йилнинг 9 май куни соат 14:00 га қадар тўлиқ бартараф этилади, Жанубий Фарғона каналининг одатий иш режими тикланади”, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, аҳоли уй-жой ва томорқа хўжаликларига етказилган зарарлар компенсация қилиниши таъминланади.
Аввалроқ Ўзгидромет Булоқбоши туманида содир бўлган сув тошқинига Жанубий Фарғона каналига ГЭС қурилиши учун ортиқча сув ташланиши сабаб бўлганини маълум қилганди. Ҳодиса талафотлари ўрганилганида жами 560 та хонадонни сув босгани аниқланган. ФВВ эса ҳодиса оқибатида 30 та хонадоннинг ичига, 70 та хонадоннинг эса томорқасига сув кирганини билдирди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38 / 05.06.2025
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27 / 05.06.2025
-
«Илондан жуда ҳафсалам пир бўлди» — Трамп солиқ имтиёзларига оид қонун лойиҳасини танқид қилган Маск ҳақида
Жаҳон | 23:20 / 05.06.2025
-
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Жаҳон | 23:16 / 05.06.2025
Мавзуга оид

13:11 / 05.06.2025
Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди

21:33 / 10.05.2025