Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади
АҚШ «таслим бўлган» ҳусийларга зарба беришни тўхтатади, деди Трамп. Ҳусийлар унинг сўзларини ёлғон деб атади.

Фото: AP
Яман ҳусийлари сиёсий бюроси аъзоси Зайфулла аш-Шомий Al-Mayadeen нашри билан суҳбатда АҚШ президенти Трампнинг «ҳусийлар таслим бўлгани» ҳақидаги сўзларини рад этди. У Трамп жамоаси билан расмий алоқалари йўқлигини ва АҚШ президентининг ўзи эса «ёлғон гапираётганини» таъкидлади.
6 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп Яман ҳусийлари энди жанг қилишни истамаётгани, шунинг учун Қўшма Штатлар уларнинг позицияларига зарба беришни тўхтатишини айтди.
«Ҳусийлар энди жанг қилишни хоҳламаслигини эълон этишди ёки ҳеч бўлмаганда бизга эълон қилишди. Улар шунчаки жанг қилишни хоҳламаяпти. Ва биз буни ҳурмат қиламиз. Ва биз бомбардимон қилишни тўхтатамиз, улар таслим бўлди, лекин муҳими, биз уларнинг сўзларига ишонамиз. Улар энди кемаларни портлатиб юбормаслигини айтди. Ва бу бизнинг ҳаракатларимиздаги асосий мақсад эди», деди Трамп.
АҚШ президентининг қўшимча қилишича, Америка ҳарбийлари ҳусийлар позицияларини бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатади.
CNN хабарига кўра, Трампнинг баёноти сўнгги кунларда АҚШ, Уммон ва ҳусийлар ўртасида дипломатик фаолликнинг кучайиши ортидан содир бўлди.
Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий ижтимоий тармоқда «келажакда ҳеч бир томон Қизил денгиз ва Боб ал-Мандиб бўғозида халқаро тижорат навигацияси эркинлигини таъминлаган ҳолда бир-бирига, жумладан АҚШ кемаларига ҳам ҳужум қилмаслигини» ёзди.
Ҳусийлар – яманлик шиа жангари ҳаракати бўлиб, расман «Ансоруллоҳ» номи билан танилган. Улар Яман ҳукуматига қарши, шунингдек, Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларига фаол қуролли қаршилик кўрсатади, Исроилни асосий душмани деб ҳисоблайди. Ҳусийлар Қизил денгизда кемаларга ҳужум қилиш орқали денгиз навигациясини деярли тўхтатиб қўйган эди.
Мавзуга оид

11:04
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди

10:11
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим

21:29 / 16.05.2025
АҚШ Космик кучлари «Олтин гумбаз»ни яратиш 1,5 трлн доллардан ортиққа тушишини баҳолади

20:58 / 16.05.2025