АҚШ кейинги 100 кун ичида Россия ва Украина ўртасида музокаралар ўтказишга уриниб кўради
Вице-президент Жей Ди Вэнс Россия ва Украина позициялари ўртасида «жуда катта тафовут» борлигини айтди. Шу билан бирга, у «биринчи ва зарур қадам» ташланганини таъкидлади.

Фото: Reuters
Урушни якунлаш масаласи бўйича Россия ва Украина позициялари ўртасида «жуда катта тафовут» бор ва Оқ уй уларнинг позицияларини яқинлаштириш устида иш олиб боради. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Доналд Трамп президентлигининг кейинги 100 кунлигига бағишланган Fox News’га берган интервюсида маълум қилди.
Суҳбат давомида Вэнсдан Россия—Украина урушини якунлаш борасидаги музокаралар қайси босқичда экани сўралди. АҚШ вице-президенти можарони ҳал этишнинг «биринчи ва зарур қадами» — ҳар бир томоннинг тинчлик режалари нималардан иборатлигини аниқлаш эканини таъкидлади.
«Ва бу аллақачон содир бўлди. Украиналиклар «Биз шуларни хоҳлаямиз», деди. Руслар ҳам «Бу эса биз истаётган нарсалар», деди ва навбатдаги дипломатик иш ушбу икки томонни яқинлаштиришга уриниш бўлади. Чунки руслар ва украинлар хоҳлаётган нарсалар ўртасида жуда катта тафовут бор», — дейди Вэнс.
Вице-президентнинг сўзларига кўра, энди Трамп маъмурияти Москва ва Киев ўртасида музокараларни ташкиллаштиришга уринади. «Шундай қилиб, биринчи қадам ташланди. Бизда тинчлик таклифлари бор ва биз кейинги 100 кун давомида бу йигитларни бир жойга тўплаш устида жуда қаттиқ ишлаш ниятидамиз», — дея қайд этиди Вэнс.
29 апрел куни Доналд Трамп иккинчи марта АҚШ президенти лавозимига расман киришганига 100 кун тўлди. Сайловолди кампанияси давомида у Россия—Украина урушини 24 соат ичида тўхтатишга ваъда берганди, аммо Трамп ҳозирга қадар бу ишни уддалай олмади.
АҚШ бир неча ойдан бери ҳар икки томон билан алоҳида-алоҳида музокаралар ўтказмоқда. Аввалига Вашингтон 30 кунга ўт очишни тўлиқ тўхтатишга эришмоқчи бўлди. Бироқ сулҳ тузиш йўлидаги уринишлар барбод бўлди — Украина таклифни қабул қилди, аммо Россия уни рад этди. Шу билан бирга, Вашингтон агар томонлар яқин вақтлар ичида келиша олмаса, музокаралардан чиқиш билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид

00:20
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский

21:44 / 01.06.2025
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди

21:27 / 01.06.2025
Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони истеъфо берди

21:17 / 01.06.2025