Ўзбекистон Кот-дʼИвуар билан дипломатик муносабат ўрнатди
Бу борадаги қўшма коммюникени Ўзбекистон томонидан мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов имзолади.

Фото: Дунё
Ню Йорк шаҳрида 29 апрел куни Ўзбекистон ва Кот-д’Ивуар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот-д’Ивуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико имзолаган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирган. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.
Шу тариқа, Ғарбий Африкада жойлашган Кот-д’Ивуар Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 160-давлатга айланди.
«Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка қитъа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат Тинч океанидаги орол-мамлакат, Ер юзидаги энг кичик мустақил республика – Науру ҳисобланади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ осмонида «Олтин гумбаз», Ғарб дипломатларига ўқ узган Исроил ва Россия армиясидан қочганлар – кун дайжести
Жаҳон | 13:55
-
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси бўйича миллий дастур амалга оширилади
Ўзбекистон | 12:25
-
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
Жаҳон | 12:24
-
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
Спорт | 12:05
Мавзуга оид

16:31 / 22.02.2025
Ўзбекистон билан Суринам дипломатик муносабат ўрнатди

16:24 / 06.02.2025