Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди
10 сентябргача чет эл фуқаролари Россияда бўлишини қонунийлаштириши ёки мамлакатдан чиқиб кетишлари керак.

Фото: ТАСС
Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддатини узайтирди. Ҳуқуқий ҳужжатлар порталида давлат раҳбарининг тегишли фармони пайдо бўлди.
Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар 2025 йил 10 сентябргача ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши ёки мамлакатни тарк этиши керак.
2024 йил декабрида Россия президенти Владимир Путин муҳожирлардан 30 апрелгача ўз мақомини қонунийлаштириш ёки мамлакатни тарк этишни талаб қилувчи фармонни имзолади. РБК таъкидлаганидек, ҳужжат Россиянинг ўтган баҳорда бошланган миграция сиёсатининг кескинлашуви оқибати бўлган.
5 февралдан бошлаб Россияда миграция қонунчилигини бузган хорижликларни ўз ичига олган назорат остидаги шахслар реестри ишга туширилди. Рўйхатга киритилган мигрантлар 30 апрелга қадар ё Россия Федерациясини тарк этиши ёки Россия Ички ишлар вазирлиги орқали ўз мақомини тартибга солиши керак.
Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги сайтида ўз мақомини текширишга ва турли хил оқибатларни келтириб чиқармаслик учун уни қонунийлаштириш чораларини кўришга чақирди.
Мавзуга оид

23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025