Ўзбекистонда гўшт етиштириш ошгани қайд этилди
Ўтган йили биринчи чоракда 545 минг тонна гўшт етиштирилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 564 минг тоннадан ошди. Бу даврда сут, тухум ва сабзавот етиштириш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди.

Фото: Kun.uz
2025 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 564,1 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида гўшт етиштириш ҳажми 544,8 минг тоннани ташкил этган. Шунга кўра, бу борада жорий йилги ўсиш 3,5 фоизни ташкил этмоқда.
Сут етиштириш ҳажми ҳам ошган. 2024 йил 1-чорагида 1,9 млн тонна сут олинган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 2 млн тоннага етган.
Ҳисобот даврида тухум етиштириш ҳажми 1,4 миллиард донадан 1,5 миллиард донагача ошган.
Сабзавот етиштириш 75,3 минг тоннадан 79 минг тоннага етган.
Умуман, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январ-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 52,7 трлн сўмни ташкил этган. Бу – 2024 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,8 фоизга кўп.
Мавзуга оид

12:10 / 30.05.2025
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши очиқланди

14:45 / 29.05.2025
Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар асосида товар белгилари яратилиши мумкин

19:53 / 28.05.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади

10:40 / 28.05.2025