Россияда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак тахминан 15 метр баландликдан йиқилиб, воқеа жойида вафот этган.

Фото: sreda42.pro
Россиянинг Кемерово шаҳрида қурилаётган маданий кластерда 46 ёшли эркакнинг жасади топилгани юзасидан терговга қадар текширув бошланди. Мигрантнинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар берди NGS42.
Қурилиш соҳасидаги манбанинг айтишича, марҳум асли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, тахминан уч ҳафта олдин 46 ёшга тўлган. Унинг исми шарифи хабарда келтирилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак тахминан 15 метр баландликдан йиқилиб, воқеа жойида вафот этган.
Маданий кластер қурилишини олиб бораётган «Стройтрансгаз» компаниялар гуруҳи матбуот хизмати ҳалокат фактини тасдиқлаб, эркак бетончи бўлиб ишлаганини маълум қилди.
Мавзуга оид

21:12 / 30.05.2025
Чет элликлар Россияга кириш режалари ҳақида уч кун олдин хабар бериши керак

16:41 / 30.05.2025
Россиянинг бир ҳудуди ўзбекларнинг тарихий ватани деб аталди

19:33 / 29.05.2025
Петербургда хорижликларга таксичи ва курьер сифатида ишлаш тақиқланиши мумкин

16:53 / 29.05.2025