Ўзбекистон | 12:15 / 28.04.2025
1959
1 дақиқада ўқилади
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
Фарғона вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланди.

Фото: Kun.uz
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 1 майдан бошлаб бир метр куб ичимлик суви нархи:
- аҳоли учун — 3448 сўм (амалда — 2128 сўм);
- бюджет ва бошқа ташкилотлар учун — 6944 сўм (3350 сўм).
Оқова суви хизматига:
- аҳоли учун — 728 сўм (амалда — 504 сўм);
- бюджет ва бошқа ташкилотлар учун — 1736 сўм (870 сўм) бўлади.
Бунда, ушбу нархлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда келтирилган.
Мавзуга оид

17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти

20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025