Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
Айни вақтда фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ва ФВВ раҳбарияти воқеа жойига етиб борган. Расмий маълумотга кўра, қарийб бир соат ичида ёнғин бартараф қилинди, фожиа оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Фото: Видеодан кадр
26 апрель куни тахминан 9:00 ва 10:00 лар оралиғида Тошкент вилояти Зангиота тумани «Олим полвон» маҳалласи гилам дўконида йирик ёнғин юзага келди. Ёнғин оқибатида пайдо бўлган қора тутунлар бутун Тошкент шаҳридан кўринмоқда.
ФВВнинг хабар беришича, айни вақтда 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, айни вақтда уни бартараф қилмоқда.
«Вазият тўлиқ назоратда. Рўй берган ёнғин жойига ФВВнинг барча керакли куч-воситалари жалб этилган. Ҳозирда ёнғин кўлами қисқариб бормоқда. Айни вақтга кўра, тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. ФВВ раҳбарияти ёнғин жойига етиб борган», дейилади ФВВ баёнотида.
ФВВнинг қўшимча ахборотига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:44 да ҳодиса жойига етиб борган ҳамда 10:38да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, вазирлик тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
-
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди
Жаҳон | 20:34
-
Трампнинг ултиматумидан кейин Путин: «Орешник»ни серияли чиқара бошладик»
Жаҳон | 20:07
Мавзуга оид

14:32 / 31.07.2025
Сергелидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

13:58 / 31.07.2025
Бурчмулла ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди

10:40 / 30.07.2025
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин келиб чиқди

18:21 / 29.07.2025