Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
Қизамиқ касаллигининг олдини олишда болаларни вақтида ва тўлиқ эмлаш энг самарали чора экани таъкидланмоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Халқаро иммунизация ҳафталиги доирасида «Қизамиқ касаллигининг ошиши сабаблари, олдини олиш чоралари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Таъкидланишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабарига кўра, 2024 йилда Европа минтақасида қизамиқ билан касалланишга оид 127 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган ва ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан икки баробарга кўпайган.
Ўзбекистонда қизамиққа қарши эмлаш Миллий эмлаш календари асосида амалга оширилади ва 2024 йилда эмланган болалар қамрови 99,3 фоизни ташкил этган. Шунга қарамай, айрим ҳудудларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Қизамиқ касаллигининг олдини олишда болаларни вақтида ва тўлиқ эмлаш энг самарали чора экани алоҳида таъкидланди. Жумладан, қизамиқ, қизилча ва тепкига қарши бола биринчи марта 12–15 ойлигида, иккинчи марта болалар боғчасига боришидан олдин, яъни 4–6 ёшда эмланиши лозимлиги таъкидланди. Тарғибот тадбирларида «маҳалла еттилиги» ва бутун жамоатчилик биргаликда иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.
Тадбирда иштирок этган соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича халқаро ва маҳаллий экспертлар давлат қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан узлуксиз таъминлаётганини, қизамиқ касаллигини даволаш жараёнлари замонавий даволаш протоколлари орқали амалга оширилаётганини эътироф этди.
Давра суҳбати якунида сенаторлар ва мутахассислар томонидан қизамиқнинг тарқалишига барҳам бериш ҳамда Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ховос тумани собиқ ҳокими қамалди
Ўзбекистон | 15:30
-
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади
Жаҳон | 15:30
-
Ўзбекистон ва Покистон ҳудудларида икки мамлакатнинг миллий ресторанлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:20
Мавзуга оид

10:04 / 12.05.2025
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат

15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?

20:35 / 01.04.2025
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди

22:14 / 13.03.2025