Ҳафта охирида айрим жойларда ҳарорат +39 даражагача кўтарилади
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +27…+30, айрим жойларда +36…+39 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳаво +27...+30 даражагача, якшанба кунига бориб эса +32...+35 даражагача исийди. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда дам олиш кунлари баъзи жойларда +36...+39 даражагача исийди.
Тошкент шаҳрида 25–27 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +28...+30 даража, шанба куни +30...+32 даража, якшанба куни +32...+34 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари +15...+18 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.