Ўзбекистон | 22:45 / 03.05.2025
4222
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

5-7 май кунлари республика бўйича ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» ҳафта бошида, 5-7 май кунлари об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 5 май куни кечаси +15...+20 даража, 6-7 май кунлари +18...+23 даража, 5-6 кунлари кундузи +32...+37 даража, 7 май куни +30...+35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 5 майда +30...+35 даража, 6-7 майда +32...+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Мавзуга оид