«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида
АҚШ президенти Россия томонидан Киевга уюштирилган ҳужумни қоралаб, бундан «мамнун эмаслигини» маълум қилди.

Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия армиясининг Киевга уюштирган ракета зарбаларини қоралади.
«Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан мамнун эмасман. Бунинг ҳожати йўқ эди ва улар жуда ноўрин вақтда. Владимир [Путин], тўхта! Ҳар ҳафта 5 минг аскар ҳалок бўляпти. Келинглар, тинчлик шартномасини тузамиз!» — деб ёзади Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Россия қўшини 24 апрелга ўтар кечаси Киевга баллистик ракеталар ва дронлар билан зарба берди. Энг кўп вайронагарчилик Святошинский районида қайд этилган, бу ерда турар жой биносига зарба келиб тушган. Сўнгги маълумотларга кўра, Киевда саккиз киши ҳалок бўлган, яна 90 киши жароҳат олган — уларнинг 44 нафари шифохоналарда.
Киевга зарба ҳалок бўлганлар сони бўйича 2024 йил июлдан бери қайд этилган энг йирик ҳужумга айланди. Ўшанда Россия ракетаси Украина пойтахтидаги «Охматдет» болалар шифохонасига келиб тушган ва ҳужум оқибатида 34 киши ҳалок бўлган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги 24 апрелга ўтар кечаси берилган зарбалар Украина ҳарбий объектларига қаратилганини маълум қилди. «Мақсадга эришилди. Барча объектлар яксон қилинди», — дейилади идора баёнотида.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй
Жаҳон | 20:47
-
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди
Жаҳон | 20:37
-
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади
Ўзбекистон | 20:36
-
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди
Ўзбекистон | 20:33
Мавзуга оид

20:47
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

20:37
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди

17:34
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

17:03