Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа Россия томони Башар Асадни мамлакатнинг янги ҳукуматига топшириш сўровини рад этганини маълум қилди.

Фото: РИА Новости
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа Россия мамлакатнинг собиқ раҳбари Башар Асадни Суриянинг янги ҳукуматига топширишдан бош тортганини маълум қилди.
Дамашқ Россиядан Башар Асаднинг топширилишини сўрагани ҳақида ОАВда январ ойида хабарлар тарқалган эди. Al-Arabiya’га кўра, ушбу масала Аҳмад аш-Шаръанинг Владимир Путин билан телефон мулоқоти давомида кўтарилган. The New York Times’га берган интервьюсида Сурия етакчиси бу борадаги сўров рад этилганини айтди.
Башар Асад мамлакатни 2000 йилдан, унинг оиласи эса 1971 йилдан бери бошқариб келаётган эди. Сурияда ўтган йил ноябр ойи охирида Башар Асад қўшинларига қарши юриш бошлаган қуролланган гуруҳлар 8 декабрга ўтар кечаси ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан пойтахт Дамашққа кириб келди. Эртаси куни Башар Асад ҳамда унинг оиласи Владимир Путиннинг қарори билан Россиядан сиёсий бошпана олгани маълум бўлди.
Bloombergʼнинг ёзишича, исёнчилар Дамашққа яқинлашганида Россия Башар Асад ҳамда унинг оиласига «хавфсиз эвакуация»ни таклиф қилган ва Сурия президенти бунга рози бўлган. Кремлга кўра, Асад истеъфосига оид қарорни ўзи қабул қилган.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков декабр ойида Башар Асад «хавфсизликда» эканини маълум қилганди. Россиянинг Ироқдаги элчиси Элбрус Кутрашевнинг айтишича, Башар Асадга бошпана тақдим этиш шартларидан бири унинг медиа ва сиёсий фаоллиги тақиқланиши бўлган.
Мавзуга оид

17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

13:25 / 18.04.2025
NYT: АҚШ Суриядан 600 нафар ҳарбий хизматчисини олиб чиқиб кетяпти

17:47 / 17.04.2025