Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад Суриядан қочиш вақтида ўзи билан махфий маълумотларни олиб кетган — Reuters
Сурия собиқ президентининг қимматбаҳо мол-мулклари хусусий самолётда БААга ташилган. Асаднинг ўзи эса камида 500 минг доллар, ноутбуклар ва махфий маълумотларга эга қаттиқ дискларни олиб кетган.

Фото: AP
Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 2024 йил декабрда мамлакатдан чиқиб кетиш вақтида ўзи билан камида 500 минг доллар, шунингдек, ноутбуклар ва махфий маълумотларга эга қаттиқ дискларни олиб кетган, деб хабар бермоқда Reuters.
Суриялик юқори мартабали амалдорга кўра, мамлакатнинг янги ҳукумати чет элга олиб кетилган давлат мулкларини қайтариш ниятида.
Таъкидланишича, собиқ президентнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Ясар Иброҳим Башар Асад, унинг қариндошлари ва ёрдамчиларига тегишли қимматбаҳо мулкларни (жумладан, картиналар ва кичик ўлчамдаги ҳайкалларни) БААга ташиш учун Embraer Legacy 600 хусусий самолётини ижарага олган. Reutersʼнинг ёзишича, Асад режими қулашидан 48 соат олдин ҳаво кемаси БААга тўрт марта парвоз қилган. Тўртинчи рейс 8 декабр куни Россиянинг Ҳмеймимдаги ҳарбий авиабазасидан амалга оширилган. Шу куни Башар Асад Россияга бориб, сиёсий бошпана олган эди.
Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, қаттиқ дискларда молиявий қайдлар, йиғилишларга оид протоколлар, эгалик қилинган компаниялар ва кўчмас мулклар, шунингдек, офшор компания ва ҳисобрақамларга амалга оширилган пул ўтказмаларига оид маълумотлар сақланган.
Башар Асад мамлакатни 2000 йилдан бери, унинг оиласи эса 1971 йилдан бери бошқариб келаётган эди. Сурияда ўтган йил ноябр ойи охирида Башар Асад қўшинларига қарши юриш бошлаган қуролланган гуруҳлар 8 декабрга ўтар кечаси ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан пойтахт Дамашққа кириб келди.
Bloombergʼнинг ёзишича, исёнчилар Дамашққа яқинлашганида Россия Башар Асад ҳамда унинг оиласига «хавфсиз эвакуация»ни таклиф қилган ва Сурия президенти бунга рози бўлган. Кремлга кўра, Асад истеъфосига оид қарорни ўзи қабул қилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди
Таълим | 21:40
-
Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» консервация қилинади
Жаҳон | 21:19
-
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди
Жаҳон | 21:14
Мавзуга оид

18:52 / 23.07.2025
Сурия Туркиядан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўради

09:09 / 23.07.2025
Сурия расмийлари Сувайдадан бадавий оилаларни эвакуация қилишни бошлади

14:30 / 19.07.2025
АҚШ: Исроил ва Сурия оташкесимга келишди

22:22 / 18.07.2025