Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди
У табиий газ таъминотидан қарздорликни йўқ қилишни ваъда берган.

Фото: Бош прокуратура
Табиий газ таъминотидан қарздорликни йўқ қилишни ваъда берган газ таъминоти бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ш.Рашидовтумангаз» газ таъминоти бўлими газчи ходими Б.П. фуқаронинг яшаш хонадони табиий газ тармоғидан узилган бўлса-да, 10 млн сўм эвазига янги газ ҳисоблагич ўрнатиб, қарздорликни йўқ қилишни ваъда бериб, шундан 1 млн сўмини олиб, кейинчалик, қолган 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

21:08 / 09.05.2025
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди

14:57 / 08.05.2025
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

20:15 / 05.05.2025
Картадан пул ўғрилаш ва интернетдаги “пирамида”ларга қарши кураш кучайтирилади

16:57 / 05.05.2025