Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман — Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионларини табриклади
Президент тарихий ғалаба учун футболчиларга, уларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналари ва устоз-мураббийларига чин дилдан самимий миннатдорчилик билдирган.

Фото: ЎФА
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон жамоаси аъзоларига табрик йўллади. Қуйида табрик матни тўлиқ келтирилади.
Азиз фарзандларим!
Ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Cаудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтган нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, юксак соврин – Осиё кубогини қўлга киритганингиз билан халқимиз номидан, ўз номимдан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади.
Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.
Мусобақа якунига кўра, уч нафар истеъдодли ва моҳир спортчимиз якка тартибдаги совринлар эгаси бўлгани, жумладан, Неъматуллоҳ Рустамжонов – турнирнинг энг яхши дарвозабони, Асилбек Алиев – энг яхши тўпурари, Садриддин Ҳасанов – энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Эл-юртимиз сизларнинг тимсолингизда доимо олдинга интилиб яшайдиган, юксак марраларни забт этишга қодир Янги Ўзбекистон ёшларининг энг ёрқин вакилларини кўради ва сизлар билан ҳақли равишда фахрланади.
Мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижаси бўлган мана шундай тарихий ғалаба учун сизларга, сизларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарингиз ва устоз-мураббийларингизга чин дилдан самимий миннатдорлик билдираман.
Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябр ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман.
Бахт ва зафар сизларга доимо ёр бўлсин, азиз фарзандларим!
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Россияда «чет эл агентлари» рўйхати яна кенгайтирилди
Жаҳон | 14:40
-
Bloomberg: Украина Тюмен вилоятидаги газ қувурини портлатиб юборди
Жаҳон | 14:24
-
Мерц Украинанинг тикланиши учун зарур шартларни санаб ўтди
Жаҳон | 14:07
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025