Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларида ишга жойлаштиради
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Латвия Транспорт ва коммуникациялар институти делегациясининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Осиё халқаро авиация форуми"да иштироки ташкил этилди.

Фото: Дунё
Сафар доирасида институт бошқаруви аъзоси Михаил Саврасов ва "Рақамли иқтисодиёт ва бизнес" докторантураси директори, профессор Инна Стеценко Тошкент давлат транспорт университети проректори Баҳодир Тўраев ва Миграция агентлиги директори ўринбосари Азим Ҳусанов билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида транспорт ва логистика йўналишларида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент давлат транспорт университетида Европа стандартлари бўйича сертификатланган ҳолда оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларидаги етакчи транспорт-логистика компанияларига ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар Латвия Транспорт ва коммуникациялар институти профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда ихтисослаштирилган амалий ва услубий ўқув дастурини ишлаб чиқиш жараёнини бошлашга қарор қилди.
Профессор Инна Стеценко Тошкент давлат шарқшунослик университетида профессор-ўқитувчилар учун "Экотуризм ва "яшил иқтисодиёт" мавзусида маъруза ўқиди. Тадбирда туризм соҳасида Европа стандартларини жорий этиш ва Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётини ривожлантириш бўйича тажриба алмашилди.
Мавзуга оид

15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда

12:46 / 28.04.2025
Жарима балларини ҳисоблаш 1 майдан бошланмайди

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

22:28 / 16.04.2025