Хитойда Ўзбекистон маданий ҳордиқ бўйича энг яхши йўналиш сифатида эътироф этилди
Хитой пойтахтида World Leisure Awards 2024 мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Унда Ўзбекистон 2024 йилда маданий ҳордиқ чиқариш учун энг яхши йўналиш деб топилди.
Travel&leisure нашри томонидан ташкил этилган тадбирда хорижий дипломатик корпус, туризм соҳаси мутахассислари ва Хитой оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Нашр бош муҳаррири ва асосчиси Сяо Ян ўз чиқишида, Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга ва мамлакат сайёҳлар учун энг қулай жойлардан бири эканини таъкидлади. "Ўзбекистон ноёб архитектураси, тарихий обидалари ва сайёҳлик имкониятлари билан ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни фаол жалб қилмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонга саёҳат қилишни хоҳловчи хитойлик сайёҳлар сони ҳам ортиб бораётгани, эътиборлидир", деди у.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳам танишдилар. Мамлакатда туризмнинг янги йўналишлари ривожланиб, инфратузилма яхшиланаётгани, Ўзбекистон сайёҳлик маркази сифатида эътироф этилаётгани қайд этилди.
2025 йил Хитойда "Ўзбекистон Туризм йили" деб эълон қилингани ва ушбу йил доирасида мамлакатнинг турли шаҳарларида маданий тадбирлар ўтказилаётгани таъкидланди. Маълум қилинганидек, хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқимини кўпайтириш мақсадида икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновлари сони икки баробарга оширилди.
Шунингдек, 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 1985 йилдан буён илк бор Париждан ташқарида, яъни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтишига урғу берилди.
Мавзуга оид

20:39 / 09.05.2025
Трамп Хитой товарларига божларни камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди

13:31 / 09.05.2025
Россия ва Хитой стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги баёнотни имзолади

21:06 / 06.05.2025