Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди
Россиянинг «соядаги флоти»нинг бир қисми бўлиши мумкин бўлган Жибути байроғи остидаги Kiwala танкери Эстониянинг Аэгна ороли яқинида турибди. У Эстония мудофаа кучлари томонидан қўлга олинган.

Фото: AP
Эстония мудофаа кучлари Россияга кетаётган Kiwala танкерини қўлга олди. Бу ҳақда 11 апрел, жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Иво Вярк маълум қилди, деб ёзади Эстониянинг Postimees нашри. Вяркнинг айтишича, қўлга олишдан мақсад кеманинг ҳужжатлари ва ҳуқуқий ҳолатини текшириш. Marinetraffic хизмати маълумотларига кўра, у Жибути байроғи остида сузиб юрган.
Қайд этилишича, қўлга олинган танкер Уст-Луга портига кетаётган бўлиб, у хом нефтни ташиш учун мўлжалланган. Postimees нашрининг ёзишича, унинг ёнида Эстония ҳарбий-денгиз флоти кемалари навбатчилик қилмоқда. Кема Болтиқ денгизидаги Аэгна ороли яқинида лангар ташлаган.
Полиция ва чегарани қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Вейко Коммусаар, ўз навбатида, танкер санкциялар остида эканини, Жибути вакили эса унинг реестрида йўқлигини маълум қилганини айтди. Шунингдек, мулкдор ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Украинанинг War Sanctions портали Kiwala Буюк Британия, Канада, Европа Иттифоқи ва Швейцариянинг санкциялари остида эканини таъкидлайди. Шу билан бирга, у Россия нефти ва нефт маҳсулотларини учинчи давлатларга ташийди ҳамда War Sanctions маълумотларига кўра, Москва Украинада уруш бошланиши муносабати билан унга қарши жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланадиган «соядаги флот»га тегишли бўлиши мумкин.
Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна ҳам Kiwala'ни «соядаги флот» кемаси деб атади. «Биз ўз хавфсизлигимиз ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида мувофиқлаштирилган ва мақсадли ҳаракат қиламиз ва шубҳа туғилса, Эстония иқтисодий зонаси орқали ўтаётган кемаларни текшириш ҳуқуқидан фойдаланамиз», — дея Цакхна сўзларини келтиради ERR.ee.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда
Жаҳон | 11:01
-
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи
Жаҳон | 11:00
-
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
Иқтисодиёт | 09:51
-
Лондон Украинага кўп миллионлик ёрдам тақдим этди
Жаҳон | 09:50
Мавзуга оид

20:15 / 14.04.2025
Эстонияда ҳарбийларнинг шуҳбали кемаларга ҳужум қилишига рухсат берувчи қонун тасдиқланди

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025