Спорт | 14:29 / 11.04.2025
3933
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»да ўйнашда давом этади. 

Фото: Getty images

32 ёшли вингер яна икки йил мерсисайдликлар сафида ҳаракат қилади. 

«Хурсандман. Жамоа билан катта ғалабаларга эришиб, совринлар ютишимга ишонганим учун янги шартнома имзо чекдим.

Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг. Сизлар учун энг яхши ўйинларимизни кўрсатамиз», — дейди мисрлик футболчи.

Фабрицио Романо хабарига кўра, тез орада жамоанинг етакчи ҳимоячиси Виржил ван Дейк билан келишув узайтирилгани ҳам эълон қилинади.

Мавзуга оид