Ўзбекистон | 14:14 / 11.04.2025
1059
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистондаги лойиҳаларга инвестиция компанияларини жалб қилишга кўмаклашади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия халқаро молия марказининг (TheCityUK) халқаро алоқалар бўйича бош директори Никола Уоткинсон билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Суҳбатдош Ўзбекистон ҳаётида кечаётган янгиланишлар, иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, банк-молия соҳасини ривожлантириш ва хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўналишидаги чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Учрашув якунида TheCityUK билан Ўзбекистонда давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, республикада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун дунёдаги йирик инфратузилмавий инвестиция компанияларини жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.

TheCityUK 2010 йилда  Лондон шаҳрида ташкил этилган. У Британиянинг молия ва хизматлар соҳасини илгари суриш, рағбатлантириш ва уларни ҳимоя қилишга йўналтирилган мустақил молия марказидир.

Марказ молия, суғурта, банк, активлар бошқаруви, инвестициялар, ҳуқуқий ва бошқа турли хил бизнес хизматлари соҳасида ишлайдиган компанияларнинг манфаатлари ва имкониятларини жаҳон бозорида илгари суриш билан шуғулланади.

Мавзуга оид