Тошкентда уй-жой низоси икки кишининг ўлими билан тугади
24 ёшли йигит аввалига ўз акасини ўлдириб, мурдани бўлакларга бўлган ҳолда Қорақамиш каналига ташлаб юборган. Сўнгра ушбу жиноятини яшириш мақсадида марҳум акасининг ҳомиладор турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирган. У суд ҳукми билан 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида қотиллик жиноятини содир қилган йигитга суд ҳукми ўқилди. Kun.uz мухбири суд мажлисида қатнашди.
Маълум бўлишича, 24 ёшли йигит марҳум акаси билан хонадон масаласида низолашган. Марҳум ака низони ҳал қилиш мақсадида укаси билан гаплашиб олишга келишган. Улар 2024 йил 10 октябр куни судланувчининг номида бўлган, аммо акасининг қаршилиги туфайли яшай олмаётган хонадонда кўришган.
Суҳбат давомида судланувчи акаси ўзининг Юнусободдаги уйини ижарага бериб, оиласи билан ушбу хонадонга кўчиб келишини тушунган. Бундан ташқари, марҳум судланувчининг ўгай синглисини ҳақоратлаган. Шундан сўнг йигит ўч олиш ва мулкини сақлаб қолиш учун гантел билан акасининг бош қисмига бир неча маротаба уриб, уни ўлдирган. Сўнгра марҳумнинг бозор қиймати 2 млн сўм бўлган телефонини ҳамда Юнусободдаги уй калитини олиб, ҳодиса жойидан кетган.
Қотил янгаси бу воқеадан хабар топмасидан олдин, уни ҳам ўлдиришга киришган. Шу куни соат 22:00 ларда Юнусобод тумани Марказ 5-даҳасида марҳум яшаб келган хонадонга бориб, янгасининг юзига бир неча марта уриб ҳушидан кетказган ва қўл-оёғини боғлаб, бўғиб ўлдирган. Қотил марҳуманинг 5 ойлик ҳомиласига ҳам қарамаган. Шундан кейин у янгасининг телефони ва уйдаги телевизорни олган, хонадонни ташқарида қулфлаб, воқеа жойидан яширинган.
Қотил ука орадан 4 кун ўтиб, яъни 14 октябр куни тунги соат 02:30 ларда акасининг жасади қолган Олмазор туманидаги хонадонга келган.
“Қаердандир қўлимга пичоқ тушиб қолди, акамнинг 2 та оёғини тос қисмидан бўлиб ташладим. У ёқдан-бу ёққа чиқиб юрибман. Нима қидираётганимни билмадим. Ошхонага қарасам, оёқларини бўлиб қўйган эканман. Қўрқиб кетдим. Ички ишларга хабар бермадим. Кейин мурдани йўқотмоқчи бўлиб, қора пакетга солдим ва Қорақамишдаги каналга ташлаб юбордим”, дейди судланувчи.
Марҳума аёлнинг қариндошларига кўра, судланувчи янгасининг телефонини олиб, унинг яқинларига марҳума номидан турли хабарномалар ёзиб турган. Лекин марҳуманинг опаси ёзаётган одам синглиси эмаслигини билиб қолган.
Суд мажлисида прокурор судланувчига умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўради. Адвокат эса марҳум судланувчининг синглисини ҳақоратлаганини, ўзини эса калтаклаганини, шундан кейин судланувчи ҳимоя позициясига ўтиб шу ишга қўл урганини билдирди. Йигит айбига иқрорлик билдириб, суддан енгиллик сўради.
Судя Алишер Турғунов томонларни эшитиб, судланувчига ҳукм ўқиди. Унга 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазонинг 4 йилини турмага қамаш тартибида ўтаттириш белгиланди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда
Жаҳон | 11:01
-
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи
Жаҳон | 11:00
-
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
Иқтисодиёт | 09:51
-
Лондон Украинага кўп миллионлик ёрдам тақдим этди
Жаҳон | 09:50
Мавзуга оид

14:15 / 14.04.2025
22 ёшли қотил, уч қурбон ва кичик гувоҳ – Попдаги қотиллик тафсилоти

09:54 / 14.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

21:51 / 11.04.2025
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади

22:19 / 10.04.2025